locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа: «Биз вазиятни назорат қилиб турибмиз, нима бўлаётганини ва ўзини қандай ҳис қилаётганини биламиз»

«Реал» бош мураббийи Мбаппенинг жароҳати ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания Ла Лигасининг 27-тури доирасида «Сельта»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг тикланиш жараёни ҳақида маълумот берди.

«Мен Мбаппе билан ҳар куни гаплашаман. Биз вазиятни назорат қилиб турибмиз, нима бўлаётганини ва ўзини қандай ҳис қилаётганини биламиз. Бу кунма-кун кузатиб бориладиган жараён», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, француз ҳужумчиси чап тиззасидаги пайларининг чўзилиши туфайли сафдан чиққан. Ушбу жароҳат унинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши баҳсларни ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин.

Мбаппе жорий мавсум «Реал» сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг