locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа Асенсионинг соғлиғи ҳақида маълумот берди

«Реал» ҳимоячиси «Бенфика»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика»га қарши учрашувда (2:1) жароҳат олган ҳимоячи Раул Асенсионинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 77-дақиқасида ёш ҳимоячи майдонни замбил ёрдамида тарк этишга мажбур бўлган эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Арбелоа футболчининг ҳолати кутилганидан яхшироқ эканини таъкидлади:

«Асенсионинг жароҳати унчалик жиддий эмасга ўхшайди. Бу бўйин қисмининг шикастланиши».

Ушбу бахтсиз ҳодиса ўйиннинг иккинчи бўлимида, «Реал»нинг ўзаро икки футболчиси — Раул Асенсио ва Эдуарду Камавинга ҳаводаги курашда тўқнашиб кетиши натижасида юз берди. Франциялик яримҳимоячига зарар етмади, бироқ Асенсио зарбадан сўнг майдонда қолди ва мустақил равишда ўрнидан тура олмади. Унинг ўрнини тажрибали Давид Алаба эгаллади.

Гарчи футболчи майдонни замбилда тарк этган бўлса-да, дастлабки тиббий хулосалар мухлисларни хавотирдан халос этмоқда. Асенсионинг қисқа муддат ичида умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг