locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Араухо “Барселона”ни тарк этиб, “Ливерпуль”да қолишга тайёр

27 ёшли уругвайлик ҳимоячи янги жамоасидаги ҳолатидан мамнун ва унинг мослашув жараёни муваффақиятли кечмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона”дан “Ливерпуль”га ижара асосида ўтган Рональд Араухо фаолиятини Англияда давом эттиришга қарши эмас. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 27 ёшли уругвайлик ҳимоячи янги жамоасидаги ҳолатидан мамнун ва унинг мослашув жараёни муваффақиятли кечмоқда.

Араухо “Ливерпуль” сафида қисқа вақт ичида мураббийлар штаби ва жамоадошларида яхши таассурот қолдирди. У сўнгги учрашувларда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қилиб, Чемпионлар Лигасида “Атлетико Мадрид”га қарши баҳсда Доминик Собослаининг голига ассистентлик қилди.

Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам “Ливерпуль”га доимий равишда ўтиш имкониятини ижобий кўриб чиқмоқда. Инглиз клубида ҳам унинг дастлабки ўйинларидан мамнун эканликлари ва келгусида трансферни тўлиқ амалга ошириш варианти муҳокама қилинаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Араухо 2026/27 йилги мавсум охиригача “Ливерпуль”га ижарага берилган. Келишувда ҳимоячини қарийб 55 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг