locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қаҳрамон Асланов Валверденинг \"Атлетик\"ни қандай руҳлантира олишини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қаҳрамон Асланов Валверденинг "Атлетик"ни қандай руҳлантира олишини айтди
Photo: gettyimages

Ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”дан 0:3 ютқазган “Атлетик” мураббийи Эрнесто Валверде жавоб ўйини олдидан шогирдларини нималар деб руҳлантириши мумкин, деб ўйлаб қолдим. Топдим ҳам.

- Йигитлар, футболда уч тўп фарқини йўққа чиқариш иложсиз нарса эмас. Эпласак бўлади. Етти йил аввал “Барселона”ни бошқарган пайтимда уйда “Рома”ни 4:1 ҳисобида ютганман, лекин улар жавоб ўйинида учта гол уриб, камбек қилишган. Нега биз “Рома” қилган ишни қилмаслигимиз керак?

- Лекин босс, бизда Уильямслар ҳам, Сансет ҳам йўқ, қандай қилиб етакчи футболчиларсиз ремонтода қиламиз?

- Олти йил аввал “Барселона”ни бошқарганимда биринчи ўйинда “Ливерпуль”ни 3:0 ҳисобида ютгандим. Жавоб ўйинида Фирмино, Салоҳ каби футболчилар жароҳат олиб, “Ливерпуль”га ёрдам бера олмайдиган бўлишганди.

- Хўш, хўш?

- Бизга тўртта уриб финалга чиқишганди. Хуллас, эпласак бўлади!

Ҳа, тажриба жуда фойдали бойлик

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг