Қаҳрамон Асланов: \"\"Наполи\" ва \"Интер\" интригани зўрини кўрсатишяпти ўзиём\"
Қаҳрамон Асланов Италия А серияси 37-туридан кейинги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди:
37-тур олдидан: «Наполи»да 78, «Интер»да 77 очко.
“Бир қараганда, ”Наполи" сафарда аутсайдерни енгса, ҳаммаси қўлида. Лекин “Парма”гаям очко зарур: лигада қолиш учун. Орқадан келаётган “Эмполи” ва “Лечче” ютмоқда. “Интер” рақиби эса “Лацио” - топ-4 учун курашяпти. Симоне Индзаги ўйнаган “Лацио”.
Хуллас, чемпион бўлиши учун гол зарур бўлган “Наполи” 2-таймда “Парма” дарвозасига атиги 1 зарба йўллади. У ҳам узоқ масофадан жарима зарбаси. Штангага тегди, лекин бу кам-да.
“Интер” эса икки марта ҳисобда олдинда бориб, икки марта ютуқни қўлдан чиқарди. Биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятини ҳам.
Энг қизиғи охирида бўлди.
“Интер” 2:1 ютар экан, дарвозасига пеналти белгилади. Шу жанжалда рақиб мураббийи билан бирга Индзаги ҳам қизил карточка олди.
Миланда ҳисоб тенглашганини эшитган Контейам ўзини тўғри тута олмади. Ахир энди “Наполи” гол урса, ҳозироқ чемпион бўлади.
Уям жанжаллашиб қизил карточка олди.
Иккала ўйинга ҳам ҳакамлар 7 дақиқа қўшишди.
“Интер” - “Лацио”- 2:2. “Наполи” гол урса - чемпион.
90+7. Пеналти белгилади. “Наполи” тепиши керак.
90+8. "Интер" гол урди. Лекин офсайд. Қизиғи, Аугустонинг зарбаси дарвозага кириб кетиши ҳам мумкин эди, аммо офсайда турган Арнаутович боши билан уриб, гол бекор бўлишига сабаб бўлди. Евро-2012 ярим финалида Нанининг Роналдунинг голини бузиб қўйгани ёддами?
90+9 да VAR "Наполи"нинг пеналтисини бекор қилди! 0:0.
Бир очколик фарқ сақланиб қолди. Энди "Наполи" сўнгги турда ўз уйида “Кальяри”ни ютса - чемпион.
“Интер” эса беш дақиқа чидам билан 1-ўринга кўтарилиб оларди. Сўнгги тур сафарда Фабрегаснинг “Комо”си билан",-дейди журналист