Қаҳрамон Асланов: «Кучли жамоани қуриш инжиқ юлдузларни олиб келиш билан бўлмайди»
Қаҳрамон Асланов ПСЖ чемпионлар лигаси ғолиби бўлгани ҳақида фикр билдирди:
«Энг муҳими, “ПСЖ” ўз мисолида яна бир бор исботлади – кучли жамоа инжиқ юлдузларни катта пулларга олиб келиб йиғиш билан содир бўлмайди.
Унинг компонентлари кўп – яхши мураббий, мувозанатли ва профессионал муносабатлар, тартиб, меҳнат, соғлом муҳит ва ҳоказо. Бунинг баҳоси пул билан ўлчанмайди.
Парижликлар сўнгги ўн йилда аввал нима мумкин эмас ва кейин эса қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб беришди.
Бир пайтлар Абрамович “МЮ” – “Реал” ўйинини томоша қилиб, футбол клуби сотиб олишни ният қилган ва “Челси”ни олган. Ўша ўйин Абрамович қарори орқали билвосита кейинги йиллар футболини белгилаб берган, пулдор инвесторлар даврини бошлаган.
“ПСЖ”нинг бу мавсуми ҳам футбол келажаги учун муҳим бўлади, менимча», – деб ёзади Асланов