АПЛнинг учта топ-клуби «Вулверхемптон» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
«Бўрилар» ушбу трансферни 50 млн фунтга баҳоламоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари «Вулверхемптон»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Матеус Манега қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирги вақтда 18 ёшли иқтидор эгасини қўлга киритиш борасида мерсисайдликлар асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, «қизиллар» келаётган ёзги трансфер ойнасида ушбу инглиз футболчиси бўйича расмий таклиф тайёрлашни режалаштирмоқда. Ўз навбатида, «бўрилар» Манени 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 57,5 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Жорий мавсумда Мане барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист