АПЛнинг учта клуби «Ливерпул» хавбеки Кюртрис Жонсга қизиқиш билдирмоқда — TEAMtalk
«Ливерпул» яримҳимоячиси Кюртрис Жонс Премьер-лиганинг учта гранди: «Ньюкасл», «Тоттенхем» ва «Астон Вилла» эътибор марказига тушди. 25 ёшли футболчининг мерсисайдликлар сафидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда, чунки унинг амалдаги шартномаси тугашига 18 ой вақт қолган бўлса-да, узайтириш бўйича музокаралар ҳали бошланмаган.
TEAMtalk нашри берган маълумотга кўра, «Ньюкасл» Жонсни «Арсенал»га ўтиши кутилётган Сандро Тоналига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Айниқса «қарғалар» ушбу трансферда энг фаол иштирок этмоқда — бош мураббий Эдди Хау Жонсни ўз жамоаси учун идеал кучайтирувчи вариант деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Тоттенхем» январда унга қизиқиш билдирган бўлса, «Астон Вилла» устози Унаи Эмери чемпионлик пойгасида тажрибага эга бўлган инглиз футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда.
«Ливерпул» устози Арне Слот яқинда берган интервьюсида Жонсни йўқотишни истамаслигини таъкидлади:
«Тиғиз тақвим ва чекланган таркиб шароитида бундай футболчини сотиш ғалати қадам бўлган бўларди. Бироқ шартнома бўйича музокаралар клубнинг бошқа бўлимлари томонидан олиб борилмоқда ва ҳозирча янги келишув борасида янгилик йўқ», — дейди мураббий.
Жорий мавсумда Жонс барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та самарали узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.