АПЛнинг учта гранди Люис Холлга қизиқиш билдирмоқда
«Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Сити», «РБ Лейпциг» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари скаутлари «Ньюкасл» ҳимоячиси Люис Холлнинг ўйинларини кузатиб бормоқда. Шунга қарамай, мазкур клубларнинг ҳеч бири 21 ёшли футболчи учун расмий таклиф билан чиқмаган. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Ньюкасл» раҳбарияти Холлни сотиш ниятида эмас. Агар клуб шундай қарорга келса, трансфер суммаcи 65-70 миллион фунт стерлинг (75-80 миллион евро) этиб белгиланиши мумкин.
Таъкидланишича, «Ньюкасл» ўз трансфер бюджетига Люис Холлни сотиш орқали эмас, балки бошқа футболчиларни трансферга қўйиш орқали мувозанатлаштиришни мақсад қилган.
Жорий мавсумда 21 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврога тенг.