АПЛнинг учта гранд клуби Ндиайе учун курашга қўшилди
Сенегаллик ҳужумчи ҳозирда «Эвертон» шарафини ҳимоя қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайе бир вақтнинг ўзида «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» скаутларининг эътиборига тушди. Footmercato нашрининг хабар беришича, ушбу клублар 25 ёшли футболчи ҳақида маълумот тўплашни бошлаб юборган.
Манбага кўра, Ндиайе мазкур жамоаларнинг трансфер рўйхатларида юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Сенегал миллий жамоаси ҳужумчиси 2024 йилнинг ёзидан буён «Эвертон» сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган ва бир марта голли узатма берган.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ндиайенинг бозор қиймати 35 миллион еврога тенг.
Насрулло Каримов
Журналист