АПЛнинг тўртта топ-клуби Педро Нетони трансфер қилмоқчи бўлган
“Челси” вингери Педро Нето ёзги трансфер ойнасида Англиянинг бир нечта етакчи клублари қизиқишига сабаб бўлган. TEAMtalk маълумотига кўра, португалиялик футболчини “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ўз сафига қўшиб олишни истаган.
Шунга қарамай, Нето Лондон клубини тарк этишга интилмаган. 26 ёшли футболчи “Челси”га содиқ қолишни ва янги бош мураббий Хаби Алонсога жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўла олишини исботлашни истаган. Унга бўлган қизиқишдан хабардор бўлса-да, трансфер талаб қилмаган.
Португалиялик вингер янги мавсумда барча турнирлар доирасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга улгурган.
Маълумот учун, Нетонинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2031-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.