locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛнинг икки клуби “Комо” вингери Ассане Диаога қизиқиш билдирмоқда

20 ёшли сенегаллик футболчи ёзги трансфер ойнасида инглиз клубларининг эътиборига тушган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг икки клуби Италиянинг “Комо” жамоаси вингери Ассане Диаога қизиқиш билдирмоқда. Журналист Николо Скира маълумотига кўра, 20 ёшли сенегаллик футболчи ёзги трансфер ойнасида инглиз клубларининг эътиборига тушган. Манбада ҳозирча ушбу клубларнинг номлари ошкор қилинмаган.

“Комо” эса ўз футболчисини сотишга шошилмаяпти. Италия клуби Диао бўйича фақат 60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Transfermarkt порталида футболчининг бозор қиймати 30 миллион евродан баҳоланмоқда.

Ассане Диао “Комо” сафига 2025 йилнинг январь ойида “Реал Бетис”дан кўчиб ўтган. Италияликлар унинг трансфери учун 12 миллион евро тўлаган. Шу вақтдан бери сенегаллик футболчи жамоанинг ҳужум чизиғидаги муҳим ўйинчилардан бирига айланди.

Маълумот учун, Диао “Комо” сафида ҳозиргача барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг