АПЛнинг икки клуби Галлахер учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин, Fichajes нашри.
Манбаг кўра, инглиз футболчиси АПЛнинг яна бир клуби эътиборига тушган. "Кристал Пэлас" Мадрид клуби футболчиси учун "шпорлар" билан трансфер пойгасига қўшилмоқчи.
"Бургутлар" бош мураббийи Оливер Гласнер Галлахерни ўз жамоасида кўрмоқчи.
Ўтган мавсумда Конор Галлахер "Атлетико" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 6 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt маълумотига кўра, 25 ёшли футболчининг нархи - 40 млн евро.
Розикжон Султонмуродов
Журналист