locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛнинг беш гранди Кевин Шаде учун курашга қўшилди

«Брентфорд» ўз футболчисига бўлган қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда уни жамоада олиб қолиш учун янги узоқ муддатли шартнома бўйича музокара ўтказишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛнинг беш гранди Кевин Шаде учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images

«Брентфорд» вингери Кевин Шаде Англия Премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари эътиборига тушган. 24 ёшли германиялик футболчига «Челси», «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Брентфорд» ўз футболчисига бўлган қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда уни жамоада олиб қолиш учун янги узоқ муддатли шартнома бўйича музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Айни пайтда «Арсенал» ва «Ливерпуль» Шадега энг жиддий қизиқиш билдираётган клублар қаторида экани, «Челси» ҳамда «Тоттенҳэм» эса футболчини анчадан бери кузатиб келаётгани қайд этилган.

Шаде жорий мавсумни муваффақиятли бошлади ва «Брентфорд» ҳужум чизиғининг муҳим футболчиларидан бирига айланди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача давом этади. Лондон клуби 24 ёшли вингерни сақлаб қолиш ҳамда трансфер бозоридаги қизиқишни камайтириш мақсадида унга яхшиланган шартлар таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Кевин Шаде жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди. У «Брентфорд»га 2023 йилда «Фрайбург»дан тахминан 20 миллион фунт эвазига кўчиб ўтган. Англия клубидаги фаолияти давомида германиялик футболчи 119 та ўйинда 25 та гол ва 9 та ассист қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг