АПЛнинг 3 клуби Гарначо учун курашмоқда
"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначони ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар сафига қўшилди, деб хабар беради Daily Mail нашри.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчини Бирмингем клубидан ташқари, "Челси" ва "Тоттенхем" ҳам кузатиб бормоқда. Гарначога Мадриднинг “Атлетико” клубидан қизиқиш билдирилган, аммо ҳужумчининг ўзи Англия чемпионатида қолишни истамоқда.
Аввалроқ манкунианликлар Гарначони 70 миллион фунт стерлингга (81 миллион евро) баҳолаганди, аммо футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан зиддиятини ҳисобга олсак, клублар ҳозирда бундай суммани таклиф қилишга тайёр бўлиши даргумон.
Ўтган мавсумда вингер барча турнирларда 58 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.