АПЛни тарк этган уч жамоа маълум бўлди
Улар Чемпионшипда иштирок этади.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасида мавсум якунига етди.
Унга кўра, “Вест Хэм”, “Бёрнли” ва “Вулверҳэмптон” жамоалари лигани тарк этди.
“Болғачилар” 38 очко билан 18-ўринни эгаллади (10 ғалаба, 9 дуранг, 19 мағлубият).
“Бёрнли” 22 очко билан 19-ўринда жойлашди (4 ғалаба, 10 дуранг, 24 мағлубият).
“Вулверхэмптон” эса 20 очко билан сўнгги — 20-ўринни эгаллади (3 ғалаба, 11 дуранг, 24 мағлубият).
Кейинги мавсумда ушбу жамоалар ўрнини “Ковентри”, “Ипсвич” ва “Халл Сити” эгаллайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист