locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛни тарк этган илк жамоа маълум бўлди

АПЛ якунига 5 та тур қолганида биринчи омадсиз жамоа маълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛни тарк этган илк жамоа маълум бўлди
ФОТО: Getty images

Англия чемпионатининг 33-тури якунларига кўра, «Вулверхэмптон» АПЛда жон сақлаб қолиш имкониятини бутунлай йўқотди. «Кристал Пэлас» ва «Вест Хэм» ўртасидаги учрашувда қайд этилган дуранг (0:0) «бўрилар» учун якуний ҳукм бўлди.

Мавсум тугашига беш тур қолган бир вақтда «Вулверхэмптон» ҳисобида 17 очко мавжуд. Жамоани хавфсиз бўлган 17-ўриндан 16 очко ажратиб турибди.

«Вулверхэмптон» охирги саккиз йил давомида АПЛда мунтазам иштирок этиб келаётган эди. Катта эҳтимол билан, «Бёрнли» ва Лондон клубларидан бири — «Вест Хэм» ёки «Тоттенхэм» ҳам уларга шерик бўлади.

«Ковентри Сити» эса Чемпионшипдан АПЛга йўл олган биринчи жамоага айланганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг