АПЛни тарк этган иккинчи жамоа номи маълум
Скотт Паркер жамоаси 19-ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty images
“Бёрнли” клуби Англия Премьер-лигасини тарк этди. Жамоа АПЛнинг 34-турида ўз майдонида “Манчестер Сити”га (0:1) қарши баҳсда мағлуб бўлди.
Натижада жамоа лигада қолиш имкониятларидан бутунлай маҳрум бўлди. Учрашув тақдирини 5-дақиқада Эрлинг Холанд томонидан киритилган гол ҳал қилди.
Маълумот учун, Скотт Паркер жамоаси 19-ўринни эгаллаб турибди ва мавсум тугашига тўрт тур қолганда, 17-ўринда бораётган “Вест Хэм”дан 13 очкога ортда қолмоқда.
Айни дамда 18-ўринни “Тоттенхэм” эгаллаб турибди. Уларнинг қуйи лигага тушиб кетиши АПЛ тарихидаги энг шов-шувли сенсациялардан бири бўлиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист