АПЛда Рамазон ойида мусулмон футболчилар учун махсус танаффус жорий этилади
Агар ўйин давом этаётган пайтда ифторлик вақти кирса, ҳакам баҳсни қисқа муддатга тўхтатади ва футболчиларга таомланиб олишлари учун шароит яратиб беради.
ФОТО: Getty Images
Англия Премьер-лигасида Рамазон ойи давомида тўп сурадиган мусулмон футболчилар учун ўйин вақтида махсус танаффус жорий этилади.
Унга кўра, агар беллашув давом этаётган вақтда ифторлик вақти кирса, ҳакам баҳсни қисқа муддатга тўхтатади. Футболчилар майдон четида сув ичиб ёки енгил таом билан қувватларини тиклаб олишлари учун шароит яратиб берилади.
Қайд этилишича, лига раҳбарияти ва ҳакамлар корпорацияси (PGMOL) бу орқали спортчиларнинг эътиқодига ҳурмат кўрсатиш ва уларнинг соғлиғи ҳақида ўйламоқда. 90 дақиқада давомида юқори тезликда ҳаракат қиладиган футболчи учун ўз вақтида озуқа ейиш жароҳатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Маълумот учун, ушбу тартиб Англияда сўнгги йилларда мунтазам амалда бўлиб келмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист