АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди
Клуб турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасида сентябрь ойи якунларига кўра энг яхши мураббий танланди.
Лига сайтида берилган маълумотларга кўра, мукофотни "Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер қўлга киритди.
Австриялик мутахассис соврин учун курашда Гласнер Хосеп Гвардиола, Микель Артета ва Рожер ле Бри каби мутахассисларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, “бургутлар” сентябрь ойида бўлиб ўтган Премьер-лиганинг учта ўйинида "Кристал Пэлас" етти очко тўплади. "Сандерленд" билан дуранг ўйнади (0:0), кейин "Вест Хэм" (2:1) ва "Ливерпуль"ни (2:1) мағлуб этди.
Ҳозирда клуб Англия чемпионати турнир жадвалида 12 очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист