locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛда энг кўп хатога йўл қўядиган футболчилар эълон қилинди

ESPN нашри ўзига хос статистикани тақдим этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

ESPN нашри Англия Премьер-лигасининг ҳимояда позицион хатога энг кўп йўл қўядиган футболчилари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, «Челси» қаноат ҳимоячилари Рис Жеймс ва Мало Густо ушбу кўрсаткич бўйича лигадаги энг ёмон натижани қайд этдилар.

Нашр маълумотларига кўра, фақатгина ушбу икки футболчи ҳар 30 дақиқалик ўйин вақтида учтадан кўп позицион хатога йўл қўймоқда. Жеймс ҳар ярим соатда ўртача 3,89, Густо эса 3,12 марта ўз позициясини йўқотган. Марказий ҳимоячилар орасида эса энг ёмон кўрсаткич «Ливерпул» аъзоси Ибраима Конатега тегишли бўлиб чиқди.

Жорий мавсумда Рис Жеймс барча турнирларда 30 та, Мало Густо эса 33 та учрашувда майдонга тушди. «Челси» АПЛнинг 26 турида ўз дарвозасидан 30 та гол ўтказиб юборган ҳолда, 44 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг