АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди.
Премьер-лига расмий саҳифаси берган маълумотларга кўра, “Ливерпуль” форварди Уго Экитике энг яхши деб топилди.
Франциялик 23 ёшли форвард ўтган ойда 3 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та ассист берди.
У овоз йиғишда Риккардо Калафьори, Жек Грилиш, Марк Гехи, Эрлинг Холанд, Жоао Педро, Энтони Семеньо ва Доминик Собослаини ортда қолдирди.

Розикжон Султонмуродов
Журналист