locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛда 2-тур старт олди. «Сити» ва «Астон Вилла» мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 АПЛда 2-тур старт олди. «Сити» ва «Астон Вилла» мағлуб бўлди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасида 2-тур учрашувлари старт олди.

Турнинг илк беллашувида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйинда Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

«Арсенал» эса уйда «Лидс»ни тор-мор этди. Виктор Дьёкереш ва Тимбер дублга эришди. Аммо Сака ва Эдегор жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Кейинги турда «тўпчилар» «Ливерпул»га қарши майдонга тушади.

«Астон Вилла» эса сафарда «Брентфорд»га кичик 1:0 ҳисобида енгилди.

2-тур натижалари:

Манчестер Сити — Тоттенхэм 0:2

Борнмут — Вулверхэмптон 1:0

Брентфорд — Астон Вилла 1:0

Бёрнли — Сандерленд 2:0

Арсенал — Лидс 5:0

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг