АПЛда 1-тур якунланди. Турнир жадвали (фото)
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасида янги мавсум старт олди.
Мавсумнинг илк баҳсида амалдаги чемпион “Ливерпуль” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Манчестер Сити” эса сафарда “Вулверхэмптон”ни тор-мор этди, - 4:0. Эътиборлиси шундаки, учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушди.
Турнинг марказий баҳсида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Арсенал”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ягона гол Рикардо Калафиори ҳисобига ёзилди.
“Тоттенхэм” йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, “Челси” яқинда Англия суперкубоги соҳибига айланган “Кристал Пэлас”ни енга олмади, - 0:0.
Турнир жадвали билан танишинг:

Алан Ширернинг талқинига кўра, 1-турнинг рамзий жамоаси

Баҳром Бобонов
Редактор