locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ жамоалари «Барселона»га Акени сотиб олишига тўсқинлик қилиши мумкин

«Ман Сити» нидерландиялик ҳимоячи учун 30—35 млн евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ жамоалари «Барселона»га Акени сотиб олишига тўсқинлик қилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Барселона» «Манчестер Сити»нинг марказий ҳимоячиси Натан Акени ижарага олмоқчи, бу қарор Андреас Кристенсеннинг оғир жароҳати билан боғлиқ. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Борнмут», «Кристал Пэлас», «Фулхэм» ва «Вест Хэм» клублари «шаҳарликлар»га нидерландиялик футболчини тўлиқ трансфер қилиш таклифини бера олгани сабабли, каталонияликларнинг ушбу битимни амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин.

«Шаҳарликлар» 30 ёшли ҳимоячини 30–35 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Шу билан бирга, молиявий чекловлар туфайли «Барселона» учун Акени сотиб олиш қийин бўлиши таъкидланмоқда.

Аке «шаҳарликлар» сафида 2020 йил ёзидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатларга эришмаган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 18 млн еврофа ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг