АПЛ. Жами 7 та гол урилган баҳсда «Астон Вилла» «Сандерленд»дан устун келди
Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида «Астон Вилла» ва «Сандерленд» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Бирмингемдаги «Вилла Парк» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 4:3 ҳисобига қийин ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Олли Уоткинс ҳисобни очиб, бирмингемликларни олдинга олиб чиқди. 9-дақиқада эса Кристофер Ригг «Сандерленд»нинг жавоб голини урди. 36-дақиқада Уоткинс дублни расмийлаштирди, 46-дақиқада Морган Рожерс мезбонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Ўйин якунланиши арафасида меҳмонлар ҳақиқий ирода кўрсатишди: 86-дақиқада Трей Хэм фарқни қисқартирган бўлса, 87-дақиқада Вилсон Изидор мувозанатни тиклади. Бироқ 90+3-дақиқада Темми Абрахам «Астон Вилла»га ғалаба келтирган голни уришга муваффақ бўлди.
Ушбу ўйиндан сўнг «Астон Вилла» 58 очко билан Англия олий дивизиони турнир жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. «Сандерленд» эса 46 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Навбатдаги турда, 25 апрел куни «вилланлар» сафарда «Фулҳэм» билан куч синашадилар. «Қора мушуклар» эса 24 апрел куни ўз майдонларида «Ноттингем Форест»ни қабул қилади.