locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. Ҳусанов захирадан тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ньюкасл»дан устун келди

"Сити" "Арсенал"га яқинлашиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. Ҳусанов захирадан тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ньюкасл»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер Лигаси 27-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Ньюкасл” ўртасидаги баҳс якунига етди. Манчестердаги “Этиҳад” стадионида кечган беллашувда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 14-дақиқада “Манчестер Сити” футболчиси Нико O’Райли томонидан очилган бўлса, 22-дақиқада “Ньюкасл” Льюис Ҳоллнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа O’Райлининг дубльи эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлим бошида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушди. Ҳимоячи Рубен Диаш билан алмаштирилди.

“Манчестер Сити” айни пайтда турнир жадвалида 56 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар” етакчи “Арсенал”дан икки очкога ортда қолмоқда. Мағлубиятга учраган “Ньюкасл” эса 36 очко билан 10-ўринни банд этган.

Англия Премьер Лигаси
“Манчестер Сити” — “Ньюкасл” 2:1
Голлар: 1:0 — O’Райли (14), 1:1 — Ҳолл (22), 2:1 — O’Райли (27)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг