АПЛ. «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ноттингем Форест»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ҳозирда «шпорлар» турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида «Тоттенхэм» ҳамда «Ноттингем Форест» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида Игор Жезус ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Морган Гиббс-Уайт жамоасининг устунлигини мустаҳкамлаган бўлса, 87-дақиқада Тайво Авонийи якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу натижадан сўнг «Тоттенхэм» 30 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалининг 17-поғонасида қолмоқда. «Ноттингем Форест» эса очколари сонини 32 тага етказиб, 16-ўринга кўтарилиб олди.
Навбатдаги турда «шпорлар» 12 апрель куни сафарда «Сандерленд» меҳмони бўлишади. «Ўрмончилар» эса шу куни ўз майдонларида «Астон Вилла»ни қабул қиладилар.
Насрулло Каримов
Журналист