АПЛ. «Тоттенхэм» сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Ньюкасл» билан дуранг қайд этди
"Ньюкасл" Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳсда дуранг қайд этди - 2:2.
Биринчи бўлимда гол урилмади. Учрашувнинг 71-дақиқасида "қарғалар" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнс ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, меҳмонлар жавоб тўпини киритишди - ҳимоячи Кристиан Ромеро гол урди. Ўйиннинг асосий вақти якунида "шпорлар" дарвозасига пенальти белгиланди, уни Антони Гордон голга айлантирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Ромеро дубль қайд этди ва лондонликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шундай қилиб, "Тоттенхэм" очколарини 19тага етказиб, 11-ўринга кўтарилган бўлса, "Ньюкасл" қўшимча кўрсаткичлар бўйича "шпорлар"дан ортда қолиб, 13-поғонага жойлашган.
АПЛ. 14-тур
Ньюкасл - Тоттенхэм - 2:2
Голлар: Гимарайнс, 71 (1:0). Ромеро, 78 (1:1). Гордон, 86 - пенальтидан (2:1). Ромеро, 90+5 (2:2)