locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Тоттенхэм» - «МЮ» учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Учрашувда жами 4та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Тоттенхэм» - «МЮ» учрашувида жанговар дуранг қайд этилди
ФОТО: Getty images

АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Марказий баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Дастлаб меҳмонлар футболчиси Мбеумо 32-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 5-дақиқа қолганида эса "шпорлар" аъзоси Тел гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 90+1'-дақиқада узоқда берилган зарба Ришарлисоннинг бошига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

Аммо 90+6'-дақиқада Де Лигт бурчакдан узатилган тўпни голга айлантириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу натижадан сўнг “шпорлар”нинг ҳисобидаги очколар 18 тага етди ва 3-ўринда бормоқда. “МЮ” эса 18 очко билан 7-поғонага кўтарилди.

АПЛ. 11-тур
Тоттенҳэм – МЮ 2:2
Голлар: Тел 84, Ришарлисон 90+1 – Мбеумо 32, Де Лигт 90+6

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг