АПЛ. «Тоттенхэм» — «Ман Сити». Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 1 феврал куни Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасида турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади. Унда «Тоттенхэм» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.
Учрашувни Роберт Жонс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун қувонарли жиҳати шундаки, «шаҳарликлар» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу муҳим бахсни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.
«Тоттенхэм»: Вика́рио, Дрегушин, Пальинья, Симонс, Биссума, Удоджи, Грей, Ромеро, Соланке, Галлахер, Коло Муани.
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Гехи, Айт-Нури, Родри, Силва, О’Райли, Семеньо, Шерки, Холанд.
Айни дамда «шпорлар» 23 турдан сўнг 28 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. Пеп Гвардиола шогирдлари эса 46 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Арсенал»ни қувишда давом этмоқда.
Келаси турда «Тоттенхэм»ни «Манчестер Юнайтед»га қарши бахс кутяпган бўлса, «Манчестер Сити» ўз майдонида принципиал рақиби «Ливерпул»ни қабул қилади.