locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Сити» «Кристал Пэлас»ни йирик ҳисобда енгди

Ҳоланд дублга эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Сити» «Кристал Пэлас»ни йирик ҳисобда енгди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигаси 16-турида “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Лондондаги баҳсда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрлинг Холанд 41-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Фил Фоден узоқ масофадан чиройли гол киритди. Беллашувнинг 89 дақиқасида эса Холанд пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда дублни расмийлаштирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда захирада қолдирилди.

Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола шогирдларининг жамғарган очколари сони 36 тага етди ва "шаҳарликлар" турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

АПЛ. 16-тур. 14 декабр
Кристал Пэлас — Манчестер Сити 0:3
Голлар: Ҳоланд (41, 88 пеналти), Фоден (69).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг