locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ раҳбари ФИФА президенти Жанни Инфантинони алмаштиришга чақирди

У ФИФА раҳбариятида ўзгариш бўлиши кераклигини билдириб, ташкилотга футбол оламини бирлаштира оладиган янги президент зарурлигини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси ижрочи директори Ричард Мастерс ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сўнгги ташаббусларини кескин танқид қилди. У ФИФА раҳбариятида ўзгариш бўлиши кераклигини билдириб, ташкилотга футбол оламини бирлаштира оладиган янги президент зарурлигини таъкидлади.

Мастерснинг норозилигига ФИФА турнирларининг тижорий ва чипта ҳуқуқларини бошқариш учун Fifa Forward Enterprise (FFE) компаниясини ташкил этиш режаси сабаб бўлган. Дастлаб ушбу компаниянинг 20 фоиз улушини хусусий инвестиция компаниясига сотиш кўзда тутилган эди.

Мазкур лойиҳа футбол ташкилотлари орасида катта танқидларга сабаб бўлди. УЕФА бошчилигидаги бир қатор конфедерацияларнинг ташаббусга қарши чиқишига сабаб бўлди, УЕФА эса ҳатто ФИФА мусобақаларини бойкот қилиш эҳтимолини ҳам билдирган. Кучли босимлардан сўнг лойиҳа бекор қилинди.

Маълумот учун, Ричард Мастерс Англия футбол ассотсиациясининг Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечиш қарорини ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, ФИФА президентлиги учун футбол ташкилотлари ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф эта оладиган янги номзод илгари сурилиши керак.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг