АПЛ. «Ньюкасл» сафарда яна очко йўқотди
АПЛда 5-тур учрашувлари давом этади.
ФОТО: Getty images
Англия чемпионатида 5-тур баҳслари давом этмоқда.
“Ньюкасл” сафарда “Борнмут”га қарши тўқнаш келиб, дуранг қайд этди.
Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун қатор вазиятлар яратилганига қарамай, ҳисоб очилмади, - 0:0.
Ушбу натижадан сўнг “қарғалар” очколари сонини 6тага етказиб, 13-ўринда бормоқда. “Борнмут” 10 очко тўплаган ҳолда 3-поғонада.
АПЛ. 5-тур
“Борнмут” 0:0 “Ньюкасл”
Борнмут — Петрович, Хименес (Ҳилл, 46), Диаките, Сенеси, Труффер, Адамс, Скотт (Кристи, 63), Семенио Таверние (Адли, 75), Брукс (Клюйверт, 63), Эванилсон.
Ньюкасл — Поуп, Тиау (Ласселес, 84), Ботман, Берн, Ливраменто, Уиллок (Барнс, 62), Майли, Тонали, Ҳолл, Мерфи (Эланга, 62), Волтемаде (Осула, 84).
Розикжон Султонмуродов
Журналист