АПЛ. «Ньюкасл» сафарда «Вест Хэм»га имкониятни бой берди
Англия Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Вест Хэм» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб меҳмонлар Якуб Майерфининг 4-дақиқада урган голи эвазига олдинга чиқиб олди. 35-дақиқада эса Лукас Пакета ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Свен Ботман кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+7-дақиқада Томаш Сучек учрашувга мантиқий нуқта қўйди.
Шу тариқа, «Вест Хэм» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб, 18-ўринга кўтарилиб олди. «Ньюкасл» эса 12 очко билан 13-ўринда бормоқда.
АПЛ. 10-тур
«Вест Хэм» — «Ньюкасл» 3:1
Голлар: Пакета (35), Ботман (автогол, 45+5), Сучек (90+7) — Майерфи (4).
Вест Хэм — Ареоля, Ван-Биссака, Тодибо, Килман, Диуф, Поттс, Пакета, Боуэн, Фернандеш (Игор, 85), Саммервилл (Уокер-Питерс, 79), Уилсон (Сучек, 61).
Ньюкасл — Поуп, Крафт (Шер, 46), Тиау, Ботман (Барнс, 65), Берн, Гимараес, Тонали, Жоелинтон, Майерфи (Эланга, 77), Вольтемаде (Осулу, 46), Гордон (Рэмзи, 46).