locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ньюкасл» ўн киши бўлиб «МЮ»ни мағлуб этди

Учрашувдаги ҳал қилувчи гол сўнгги дақиқада урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. «Сент-Джеймс Парк» стадионида ўтган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлими драматик воқеаларга бой бўлди. 45+1-дақиқада «Ньюкасл» аъзоси Жейкоб Ремзи иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Шунга қарамай, 45+6-дақиқада Энтони Гордон пенальтини аниқ амалга ошириб, «Зоғлар»ни олдинга олиб чиқди. «Манчестер Юнайтед» танфусгача ҳисобни тенглаштиришга улгурди — 45+9-дақиқада Каземиро гол муаллифига айланди.

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан, «Ньюкасл» иккинчи бўлимда ғалабани илиб кетди. 90-дақиқада Уильям Осула рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ўйиндан сўнг «Ньюкасл» 39 очко билан турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди. «Манчестер Юнайтед» эса 51 очко билан ҳамон 3-поғонани эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Ньюкасл» 14 март куни сафарда «Челси»га қарши ўйнаса, «қизил иблислар» 15 март куни ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.

АПЛ. 29-тур

«Ньюкасл» — «Ман Юнайтед» 2:1

Голлар: Гордон (45+6), Осула (90) — Каземиро (45+9).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг