АПЛ. \"Ньюкасл\" \"Кристал Пэлас\"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигаси 29-турининг қолдирилган баҳсида “Ньюкасл” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ўйинда Жейкоб Мёрфи, Харви Барнс, Фабиан Шер ва Александр Исак ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонлар ҳимоячиси Марк Гехи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шундай қилиб, "Ньюкасл" 59 очко билан АПЛ турнир жадвалида "Ноттингем Форест"ни (57) ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилди. "Кристал Пэлас" 43 очко билан 12-поғонада бормоқда.
АПЛ. 29-тур (қолдирилган учрашув)
“Ньюкасл” 5:0 “Кристал Пэлас”
Голлар: Жейкоб Мёрфи 14, Марк Гехи 38 (автогол), Харви Барнс 45, Фабиан Шер 45, Александр Исак 58.
Розикжон Султонмуродов
Журналист