locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. \"Ноттингем\" Лондонда ғалаба қозониб, 3-ўринга қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. "Ноттингем" Лондонда ғалаба қозониб, 3-ўринга қайтди
Фото: Getty Images

Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда “Тоттенхэм” ўз майдонида “Ноттингем Форест"га ютқазиб қўйди.

Дастлаб 5-дақиқада Андерсон ҳисобни очди, - 0:1. Орадан кўп вақт ўтмай Вуд “ўрмончилар”нинг иккинчи голини урди, - 0:2. 87-дақиқада эса Ришарлисон “тақачилар” сафидаги ягона голга муаллифлик қилди. - 1:2.

Бу ғалабадан сўнг “Ноттингем” очколари сонини 60 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. “Тоттенхэм” эса 37 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда бормоқда.

АПЛ. 33-тур

“Тоттенхэм” 1:2 “Ноттингем Форест”

Голлар: Андерсон 5 (0:1), Вуд 16 (0:2), Ришарлисон 87 (1:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг