locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Лидс»га ютқазди

«Олд Траффорд»да 45 йилдан буён кузатилмаган ҳодиса рўй берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Лидс»га ютқазди
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» АПЛ 32-тури доирасида ўз майдонида «Лидс»га имкониятни бой берди — 1:2.

Меҳмонлар сафида Ноа Окафор дубль қайд этди. Швейцариялик футболчи 5 ва 29-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

56-дақиқада Лисандро Мартинес четлатилгач, манкунианликлар бир киши кам бўлиб қолишди. Бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамай, «МЮ» битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди — 69-дақиқада Каземиро ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» 55 очко билан АПЛда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Лидс» эса Англия чемпионатидаги олти ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди ва турнир жадвалида 15-ўринга кўтарилиб олди.

«Манчестер Юнайтед» – «Лидс» 1:2
Голлар: Каземиро (69) – Окафор (5, 29).
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Мазравий (Далот, 70), Йоро, Мартинес, Шоу, Каземиро, Угарте, Фернандеш, Амад (Мбеумо, 70), Куня, Шешко.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг