locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Брентфорд»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Ҳозирда манкунианликлар Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Брентфорд» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда «қизил иблислар» 2:1 ҳисобигаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Каземиро ҳисобни очиб, манкунианликларни олдинга олиб чиқди. 43-дақиқага келиб Бенямин Шешко жамоасининг устунлигини иккига оширди. «Брентфорд» футболчиси Матиас Йенсен эса 87-дақиқага келиб орадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 61 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Брентфорд» эса 48 очко билан тўққизинчи поғонадан жой олган.

Навбатдаги турда «қизил иблислар» 3 май куни ўз майдонларида «Ливерпуль»ни қабул қилишади, «арилар» эса 2 май куни уйда «Вест Хэм Юнайтед»га қарши баҳс олиб боришади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг