АПЛ. «МЮ» ўз майдонида 10 киши бўлиб ўйнаган «Эвертон» ютқазди
Биргина гол баҳс тақдирини бутунлай ҳал қилди.
ФОТО: Getty images
АПЛнинг 12-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Эвертон" ўртасидаги баҳси бўлиб ўтди.
13 дақиқада "Эвертон" футболчилари ўртасида рўй берган келишмовчиликдан сўнг Гейе четлатилди. Шунга қарамай "Манчестер Юнайтед" 29 дақиқада гол ўтказиб юборди ва ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Натижада Аморим жамоаси 18 очко билан 10-поғонада қолди. “Эвертон” ҳам очколарини 18 тага етказди ва 11-ўринга кўтарилди.
АПЛ, 12-тур
"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 0:1
Гол: Дюсбри Холл 29.
"Манчестер Юнайтед": Ламменс, Мазрауи, Де Лигт, Бруно Фернандеш, Зиркзе, Доргу, Йоро, Амад, Каземиро, Мбеумо, Шоу.
"Эвертон": Пикфорд, Коулман, Тарковски, Кин, Миколенко, Гана, Гарнер, Ндиае, Дюсбри Холл, Грилиш, Барри.
Розикжон Султонмуродов
Журналист