АПЛ. «МЮ» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди
Фото: Getty Images
Англия чемпионатида 3-тур баҳслари давом эттирилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» 3-турда илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ўз майдонида «Бёрнли»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Жош Каллен (27, автогол), Брайан Мбеумо (57) ва Бруну Фернандеш (пенальтидан 90+6-дақиқада) мезбонларнинг голларига муаллифлик қилган бўлса, Лайл Фостер (55) ва Жэйдон Энтони (66) меҳмонларнинг жавоб тўпларини киритди.
"Бёрнли" 3 очко билан 11-ўринда. "Манчестер Юнайтед" 4 очко билан 9-поғонада.
АПЛ. 3-тур
МЮ — Бёрнли 3:2
Голлар: Каллен 27 (авт), Мбеумо 57, Фернандеш 90+7 (пен) — Фостер 55, Антони 66.
Розикжон Султонмуродов
Журналист