АПЛ. «МЮ» сафарда «Вулверхэмптон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигаси 15-турнинг сўнгги баҳсида Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вулверхэмптон" билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Бруну Фернандеш манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланаётганда эса Жан-Рикнер Бельгард орадаги фарқни йўққа чиқазди.
Иккинчи бўлим аввалида Брайан Мбёмо "қизил иблислар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Брунунинг супер узатмасини Маунт голга айлантирган ҳолда, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 82-дақиқага келиб Фернандеш 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ўйинга нуқта қўйди.
Бу ғалаба орқали “қизил иблислар” очколар сонини 25 тага етказиб олиб, 6-ўринга кўтарилди.
АПЛ. 15-тур
Вулверҳэмптон — Манчестер Юнайтед 1:4
Голлар: Белгард 45+2 – Фернандеш 25, 82 пен, Мбеумо 51, Моунт 63