АПЛ. «МЮ» сафарда камбэк эвазига ғалаба қозонди
Манкунианликлар турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигаси 13-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушди.
Беллашув 2:1 ҳисобида “қизил иблислар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб Матета пенальтидан ҳисобни очди. Кейинчалик Зиркзее ва Маунт голлар уриб, манкунианликлар уч очко келтирди.
Натижада Рубен Аморим жамоаси очколари сонини 21 тага етди ва улар турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.
Кейинги тур учрашувини “МЮ” ўз майдонида “Вест Хэм"га қарши ўтказади.
АПЛ. 13-тур
“Кристал Пэлас” 1:2 “Манчестер Юнайтед”
Голлар: Матета 36 пен – Зиркзее 54, Моунт 63
Розикжон Султонмуродов
Журналист