locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» «Кристал Пэлас»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Манчестерликлар ўн дақиқа ичида камбэк амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. «Олд Траффорд» мезбонлик қилган баҳсда «қизил иблислар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Максанс Лакруа меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, 56-дақиқада айнан ушбу футболчи қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини камчиликда қолдирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Бруну Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. 65-дақиқада эса Бенжамин Шешко ғалаба голини киритиб, мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 51 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Кристал Пэлас» эса 35 очко билан 14-поғонадан жой олган.

АПЛ. 28-тур

«Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» 2:1

Голлар: Фернандеш (57), Шешко (65) — Лакруа (4).

Четлатиш: Лакруа (56).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг