АПЛ. \"МЮ\" голлар шоусида \"Брентфорд\"га ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images
Англия чемпионатининг 35-турида “Брентфорд” клуби “Манчестер Юнайтед”дан устун келди.
Кевин Шейд мезбонлар сафида иккита гол урди. Йохан Висса ва Люк Шоу автоголлари эвазига “Брентфорд” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. “МЮ” сафидаги голларга Мейсон Маунт, Алехандро Гарначо ва Амад Диалло муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин учун "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим клуб тарихидаги АПЛдаги энг ёш таркибни майдонга туширди.
Бу ғалабадан сўнг “Брентфорд” 52 очко билан 10-ўринда бормоқда. “МЮ" эса 39 очко билан 15-ўринда бормоқда.
АПЛ. 35-тур
“Брентфорд” 4:3 “МЮ”
Голлар: Шоу 27 автогол, Шейд 33, 70, Висса 74 – Моунт 14, Гарначо 82, Диалло 90+5
Розикжон Султонмуродов
Журналист