locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» бир киши кам бўлиб қолган «Тоттенхэм»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Кэррик бошчилигидаги жамоа 4-ўйинда ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «МЮ» бир киши кам бўлиб қолган «Тоттенхэм»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” — “Тоттенхэм” учрашуви “қизил иблислар” фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Беллашувдаги голларга Брайан Мбеумо (38) ва Бруну Фернандеш (80) муаллифлик қилишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида “шпорлар” сардори Кристиан Ромеро қизил карточка олди.

"МЮ" Майкл Кэррик бошқаруви остида кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. "Қизил иблислар" 44 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб туришибди. "Шпорлар" 29 очко билан жадвалнинг 14-поғонасидан жой олган.

АПЛ. 25-тур

Манчестер Юнайтед - Тоттенхэм - 2:0

Голлар: Мбеумо, 38 (1:0). Бруну Фернандеш, 81 (2:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг