locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ мухлисларининг 76 фоизи VARни бекор қилинишига қўллаб-қувватламоқда

FSA ўзига хос сўровнома ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия ва Уэльсдаги футбол ишқибозлари манфаатларини ҳимоя қилувчи Футбол мухлислари ассотсиацияси (FSA) ўтказган сўровнома натижасига кўра, респондентларнинг 76 фоизи VAR тизимидан воз кечишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Тадқиқот доирасида Премьер-лига клублари мухлисларига VAR тизимидан фойдаланиш бўйича умумий таассуротлар, тизим ишидаги турли ўзгаришлар ва видеоассистентлар ваколатларининг кенгайтирилишига муносабат ҳақидаги 15 та саволга жавоб бериш таклиф этилди. Мухлислар VAR иши тезлашганига ёки аниқроқ бўлаётганига ишонмайди. Ўйинларга мунтазам ташриф буюрадиган ишқибозларнинг бор-йўғи 3,4 фоизи VAR футбол ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг 31-туридан сўнг турнир жадвалида 70 очко жамғарган «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг