АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни ишончли тарзда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 29-дақиқаcида «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро манкунианликлар яримҳимоячиси Каземирога нисбатан қўпол ўйнагани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган «Манчестер Юнайтед» 38-дақиқада ҳисобни очди — ҳужумчи Брайан Мбемо рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг 81-дақиқасида эса Бруну Фернандеш жамоасининг иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
«Манчестер Юнайтед» ўз очколари сонини 44 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Тоттенҳэм» эса 29 очко билан жадвалнинг 14-поғонасида қолмоқда.
АПЛ. 25-тур
«МЮ» — «Тоттенҳэм» 2:0
Голлар: Мбемо (38), Фернандеш (81).