locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм» билан дуранг қайд этди

Томонлар очколарни бўлишиб олишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм» билан дуранг қайд этди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Вест Хэм»ни қабул қилди. «Олд Траффорд»даги учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Учрашувда биринчи ҳисобни манкунианликлар очди: 58-дақиқада Диогу Дало аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ 83-дақиқада меҳмонлар хавфли ҳужумни амалга ошириб, Сунгуту Магасса ҳисобни тенглаштирди.

Бу натижадан кейин «Манчестер Юнайтед» 22 очко билан турнир жадвалида 8-ўринда қолмоқда. «Вест Хэм» эса вазиятни яхшилай олмади — 12 очко тўплаган ҳолда 18-ўрин.

Англия — Премьер-лига, 14-тур
Манчестер Юнайтед — Вест Хэм — 1:1
Голлар: 1:0 — Дало, 58', 1:1 — Магасса, 83'

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг